5 июль куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида иккита Nexia автомобили тўқнашуви натижасида етти киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Шўрчи туманидаги мактаб ўқитувчиси бошқариб кетаётган машина «Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён» автойўлининг 55-километрида «Оқкамар» маҳалласида истиқомат қилувчи Й.А бошқарувидаги қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган автомобиль билан тўқнашиб кетади.

Натижада икки автомобиль ҳайдовчиси ва бир йўловчи жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди, етти киши олинган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.