ҚҲТБТ — қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Ҳужжатда Тошкентдаги озиқ-овқат бозорларида турғун савдо шохобчаларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкиллаштириш маркази» ДУК томонидан ташкил қилинадиган «E-IJRO AUKSION» онлайн-аукционлар орқали ижарага бериш таклиф этилмоқда.

Лойиҳани амалга татбиқ этиш орқали қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат бозорларида турғун савдо шохобчалари онлайн-аукционлар орқали ижарага берилади;
  • 2019 йил 15 июлга қадар муддатда электрон савдо майдони имкониятлари ва функциялари тажриба синовидан ўтказилади;

Ушбу тизимнинг бутун республика бўйлаб жорий қилиниши 2019 йил 1 августдан кейинга мўлжалланган.

Ўз навбатида озиқ-овқат бозорларида турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш бўйича электрон майдонни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш «Йўл харитаси"ни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.