Подполковник Бахтиёр Ниғманов Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — ЙПХ бригадалари командири этиб тайинланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди. Бахтиёр Ниғматов бошқа ишга ўтган Жамшид Жўраев билан ўрин алмашди.

Бахтиёр Ниғманов 2017 йилдан буён Тошкент вилояти ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Муқаддам пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида йўл-патруль хизматлари батальонларига бошчилик қилган.

Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғи лавозимига май ойида Барат Маменов вазифасидан озод қилингандан буён вакант қолмоқда. Март ойида ишга туширилган ЙҲХБ сайти (ubdd.uz) айни пайтда ишлаётгани йўқ.