Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев таклифига биноан, 5−6 июль кунлари Остонанинг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

«Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурининг хабар қилишича, унинг Қозоғистонга ташрифи вақтида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.