Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал ўйинлари давом этмоқда. Кеча Бельгия терма жамоаси Японияга қарши майдонга чиқиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Бельгия терма жамоаси мазкур ўйин олдидан фаворит сифатида эътироф этилганди. Японлар эса ортиқча босимсиз ҳаракат қилишди.

Ростов-Донда ўтказилган баҳсда сал қолса Япония ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. 48-дақиқада Харагуси ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Такаси Инуи ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Бельгияликлар тушкунликка тушмай, ҳужум қилишда давом этишди. 69-дақиқада Вертонген ҳисобни қисқартирган бўлса, 74-дақиқада Феллайни ҳисобни тенглаштирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда японлар бурчак зарбасини амалга ошириш учун бутун жамоа билан етиб бордилар ва бунинг учун жазоланишди. Қарши ҳужумга ўтган бельгияликлар Носир Шодлининг голи эвазига ғалабани илиб кетишди.

Мундиалнинг чорак финалида Бельги терма жамоаси Бразилияга қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 6 июль куни «Қозон Арена"да ўтказилади.