Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳслари давом этмоқда. Бугунги куннинг илк ўйинида Бразилия Мексикага қарши майдонга чиқди.

Таъкидлаш ўринли, бу учрашувда гарчи Бразилия фаворит сифатида тилга олинган бўлса ҳам, мексикаликлар ўйинни устунлик билан бошладилар. Аммо ҳужумларда аниқ ҳаракат етишмади.

Иккинчи таймда ўзига келиб олган бразилияликлар ҳисобни очишди. 51-дақиқада Неймар қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Шундан сўнг Бразилия термаси ҳужумда шиддатни оширди. Аммо Мексика дарвозабони Очоа ажойиб ўйин кўрсатиб, хавфли зарбаларни бартараф этди.

Учрашувнинг 88-дақиқасига келиб Неймар ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйди. Фирмино вазиятдан унумли фойдаланиб, якуний ҳисоб 2:0 бўлишини таъминлади.