Россия терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 1/8 финалида Испания жамоаси устидан ғалаба қозонди. «Лужники» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида (3:4 — пенальтиар сериясида) якунланди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Россия ўйинчиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Марко Асенсио жаримадан зарба берди, Серхио Рамос Сергей Игнашевич билан тўп учун курашга киришганда, Игнашевич тўпни Игорь Акинфеев дарвозасига йўналтирди.

41-дақиқада Россия ҳисобни тенглаштирди. Александр Самедов бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Артем Дзюба бош билан ўйнади ва тўп Жерар Пикенинг қўлига тегди. Ҳужумчининг ўзи 11 метрлик зарбани берди — дарвозабон Де Хеа уни қайтара олмади.

Испанлар босимни кучайтирди, бироқ Россия асосий вақтда ҳисобни ушлаб турди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам дарвозаларга гол киритилмади.

120 дақиқа ўтганидан сўнг пенальтилар сериясига навбат берилди. Биринчи бўлиб испанлар зарба берди.

Пенальтилар сериясида испанларда Коке ва Яго Аспас 11 метрлик масофадан дарвозани аниқ мўлжаллай олмади.

Россия чорак финалда бугун 23:00 да бўлиб ўтадиган Хорватия-Дания учрашуви ғолиби билан ўйнайди.