Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ ЙҲХБ 2016 йилда Муқимий кўчасининг реконструкциясини тайёрлаган лойиҳачиларнинг хатоларини тўғирлашда давом этмоқда. Бу ерда яна бир чорраҳа — Шоҳжаҳон кўчаси билан кесишмада (144-мактаб ёнида) очилди.

Сал илгари шу кўчанинг Қатортол («Спорт маҳсулотлари» дўкони) ва Арнасой кўчалари кесишмасида чорраҳа очилганди.

Мазкур кўчада ҳали ҳамон кўча ҳаракати иштирокчилари, айниқса пиёдалар учун хавфсизликни таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилишига эҳтиёж сезилмоқда.

Муқимий ва Шота Руставели кўчалари ҳамда собиқ Оқтепа майдони атрофи ноқулай ва хавфсиз бўлиб турибди.

Пойтахт ҳокимиятида шаҳар йўл тармоқларидаги кўплаб участкаларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари ўрганилмоқда.