Россия ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида нимчорак финал учрашувлари бошланди. Бугун Франция ва Аргентина терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Голларга бой ўтган учрашувда омад французларга кулиб боқди ва улар чорак финал йўлланмасини қўлга киритган илк жамоага айландилар.

Дастлаб францияликлар ҳисобни очган бўлсалар, 1-тайм охирида Ди Мария ҳисобни тенглаштирди. 48-дақиқада Меркадо Аргентинани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо Павар ҳамда Мбаппенинг икки голи Аргентинанинг умидларини пучга чиқарди. Агуэронинг учрашув охирида киритган голи эса ҳеч нарсани ҳал қилмади.

Франция — Аргентина 4:3 (1:1, 3:2)

Голлар: 1:0 — 13, пенальти Гризманн, 1:1 — 41 Ди Мария, 1:2 — 48 Меркадо, 2:2 — 57 Павар, 3:2 — 64 Мбаппе, 4:2 — 68 Мбаппе, 4:3 — 90 Агуэро.

Франция — Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Погба, Канте, Мбаппе (Товен, 89), Гризманн (Фекир, 83), Матюиди (Толиссо, 75), Жиру.

Аргентина — Армани, Меркадо, Отаменди, Рохо (Фасио, 46), Тальяфико, Перес (Агуэро, 66), Маскерано, Банега, Павон (Меса, 75), Месси, Ди Мария.

Огоҳлантиришлар: Рохо (11), Тальяфико (19), Маскерано (43), Банега (50), Матюиди (72), Павар (73), Отаменди (90), Жиру (90).

Видео

Франция ЖЧ-2018 чорак финалида Уругвай-Поругалия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.