29 июнь куни Тошкентдан Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бадриддин Обидов Ригага учиб кетди, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

У илгари Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.