Япония терма жамоаси жаҳон чемпионати H гуруҳининг сўнгги турида Польшага қарши майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Волгоградда ўтган баҳснинг 59-дақиқасида Ян Беднарек ягона голни киритди.
Япония термаси мағлуб бўлганига қарамай, ўз тарихида учинчи бор турнирнинг плей-оффига чиди.

Видео

Колумбия терма жамоаси ҳам Сенегал устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда 1/8 финалга йўлланма олди. Самарада ўтказилган баҳнинг 74-дақиқасида Йерри Мина ҳисобни очди ва бу натижа ўйин охирига қадар ўзгармади.

Колумбияликлар 6 очко жамғарган ҳолда H гуруҳида 1-ўринни қўлга киритиб, плей-офф йўлланмасига эга бўлди. 4 очко тўплаган Сенегал эса худди ўзи сингари очкога эга бўлган Японияга қўшимча кўрсаткичлар бўйича бой бериб қўйди.

Мундиалнинг 1/8 финалида Колумбия ва Япония Англия ёки Бельгия терма жамоаларидан бири билан ўйнайди.

Видео