Собиқ халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Наманган давлат университети ректори бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида маълум қилди.

Улуғбек Иноятов 2013 йилдан жорий йил июнига қадар халқ таълими вазири лавозимида фаолият кўрсатди. Ундан аввал эса Иноятов Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини бошқарган.

Наманган давлат университетини эса бунгача Абдусалом Умаров бошқариб келаётган эди.

Халқ таълими вазири лавозимига эса, «Газета.uz» аввалроқ хабар қилганидек, 20 июнь куни Шерзод Шерматов тайинланди.