Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига кириш имтиҳонлари икки босқичли ижодий синовларни ўз ичига олади. Бу ҳақда ЎзА янги очилган олий ўқув юрти васийлик кенгашининг биринчи мажлиси натижаларига кўра хабар берди.

Ижодий имтиҳоннинг биринчи босқичида соҳа мутахассислари иштирокида оғзаки суҳбат ўтказилади. Кейинги босқичда эса абитуриентлар берилган топшириқ бўйича ижодий иш ёзади. Имтиҳонларни 1 август куни ўтказиладиган анъанавий тест синовлари якунлаб беради.

Янги ўқув йилида университетнинг бакалавр йўналишига 100 нафар, магистратурага 30 нафар, сиртқи бўлимга эса 30 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган.