Бразилия терма жамоаси Сербия, Швейцарияни мағлубиятга учратиб, Коста-Рика билан дуранг ўйнади. Жаҳон чемпионати Е гуруҳи ўйинлари якунларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сербия 0 : 2 Бразилия

Учрашув Москвадаги «Спартак» стадионида бўлиб ўтди. Бразилияликлар таркибида ярим ҳимоячи Паулиньо ва ҳимоячи Тьяго Силва 36- ҳамда 68-дақиқаларда гол киритди.

Бразилия етти балл билан Е гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва турнир 1/8 финалига йўл олди. Сербия учинчи ўрин билан ЖЧни тарк этди.

Видео


Швейцария 2 : 2 Коста-Рика

Учрашув «Нижний Новгород» стадионида бўлиб ўтди. 31-дақиқада ҳисобни швейцариялик ўйинчи Блерим Жемаили очди. Иккинчи таймда костарикалик Кендал Уотсон ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада Йосип Дрмич яна Швейцарияни олдинга олиб чиқди, бироқ қўшиб берилган вақтда ҳужумчи Брайан Руис пеналтидан гол киритди ва Коста-Рика учун дуранг қайд этди.

Швейцария термаси беш очко тўплади ва иккинчи ўрин билан ЖЧ 1/8 финалига чиқди. Коста-Рика (1) сўнгги ўрин билан турнирни тарк этадиган бўлди.

Видео

Плей-офф босқичида Бразилия терма жамоаси Самарадаги «Самара Арена» стадионида 2 июль куни Мексика билан ўйнайди. Швейцария эса Санкт-Петербургдаги шу номдаги стадионда 3 июль куни Швеция билан учрашади.