Германия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи турида Жанубий Корея жамоасига имкониятни бой берди ва рақиблар билан бирга турнирни тарк этди. Қозон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Жанубий Корея жамоаси таркибидаги Ким Юн Квон ва Сон Хин Мин 92 ва 96-дақиқаларда голларга муаллифлик қиқлди. Биринчи голни ҳисобга олиш учун ҳакам VAR видеотакрор тизимидан фойдаланди. Иккинчи гол эса дарвозабон Мануэл Нойер ўз жамоадошларига ёрдам бериш учун рақиб майдонига йўл олганида урилди.

Амалдаги жаҳон чемпиони уч учрашувда уч очко йиғди ва F гуруҳида тўртинчи ўринни қўлга киритган ҳолда жаҳон чемпионатини тарк этди. Жанубий Корея терма жамоаси ҳам уч балл ва учинчи ўрин билан халқаро мусобақадан чиқиб кетди.

Видео

Ўз навбатида, Швеция терма жамоаси Мексикани Екатеринбургда бўлиб ўтган учрашувда 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғолиблар таркибида Людвиг Аугустинсон ва Андреас Гранквист голга муаллифлик қилди. Яна бир голни Мексика термаси ҳимоячиси Эдсон Альварес ўз дарвозасига киритди.

Видео