26 июнь куни Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокимияти биносини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланди. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га маълум қилишича, бу ҳақдаги қарор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов томонидан қабул қилинган.Панжараларнинг олиб ташланишини «рамзий маънода халқимиз ва давлат идоралари ўртасида турган кўзга кўринмас тўсиқнинг олинганлиги ва ҳокимият органларининг шаффофлигини таъминлаш деб баҳолаш мумкин», дейилади матбуот хизмати келтирган маълумотда.

Эндиликда ҳокимият олдидаги ҳудудни аҳоли дам оладиган, сайр қиладиган масканга айлантириш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда Чилонзор туман ҳокимлиги биносининг ён-атрофлари ободонлаштирилиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.