Андижон вилояти Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи аёл болаларини ўзига боғлаб, Шаҳрихнсой каналида чўкишга ҳаракат қилди. Ҳодиса 25 июнь куни 10:30 да содир бўлди. гувоҳлар онани қутқариб қолди, бироқ унинг 7 ёшли қизи ва 3 ёшли ўғли ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, туман прокуратураси томонидан нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.