Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг Испания ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги баҳсини бошқаради. Учрашув 25 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да Калининградда ўтказилади.

Реферига ҳар доимги ассистентлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида БАА вакили Муҳаммад Абдулла ишлайди.

Ўзбекистонлик рефери ЖЧ ўйинларини бошқариш бўйича рекордчи бўлиб турибди. Айни пайтда унинг ҳисобида бош ҳакам сифатида ўтказилган 10 та ўйин мавжуд.

Россиядаги жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов Аргентина — Хорватия (0:3) учрашувида ўйинни бошқарган.