23 июнь куни Тошкентда ер усти жамоат транспорти (автобус) учун электрон карта кўринишидаги йўл чипталари савдоси бошланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси хабар қилди.

Карталардан 1 июлдан фойдаланиш мумкин. Уларни одатий йўл чипталари ва жетонлар сотув нуқталаридан харид қилиш мумкин.