Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур баҳслари давом эттирилмоқда. Жанубий Корея терма жамоаси Мексика қаршилигини енга олмади.

Дастлабки турда Германияни мағлуб этган мексикаликлар бу учрашувни ҳам фаол бошлашди. 26-дақиқада Жанубий Корея дарвозаси томон белгиланган пенальтини Вела аниқ амалга оширди.

2-таймда Эрнандес фарқни иккитага оширди. Учрашув шу ҳисобда якунланадигандек туюлган бир вазиятда Сон Хин Мин битта гол уриб, фарқни бироз қисқартирди.

Мазкур ғалаба орқали Мексика плей-оффга чиқиш масаласини деярли ҳал қилди.

Южная Корея — Мексика 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 — 26, пенальти Вела, 0:2 — 66 Эрнандес, 1:2 -90 Сон Хин Мин.

Южная Корея — Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Чжан Хен Су, Ли Ен, Мун Сон Мин (Чжон У Ен, 77), Ким Мин У (Хон Чхоль, 84), Ки Сон Ен, Чжу Се Чжон (Ли Син У, 64), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Хин Мин.

Мексика — Очоа, Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (дос Сантос, 77), Гуардадо (Маркес, 68), Лосано (Корона, 71), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Ким Ен Гвон (58), Ли Ен (63), Ли Син У (72), Чжон У Ен (80).