Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур баҳслари давом эттирилмоқда. Бугунги куннинг дастлабки ўйини Бельгия ва Тунис терма жамоалари ўртасида ўтказилди.

Учрашув голларга бой тарзда кечди. Баҳс бошидаёқ африкаликлар дарвозасига белгиланган пенальтини Азар аниқ амалга оширди. Орадан 10 дақиқа ўтгач Лукаку ҳисобни яна оширди.

Яна икки дақиқа ўтганидан сўнг Бронн киритган гол тунисликларга бироз умид бергандек эди. Шундан сўнг Лукаку ва Азар яна кетма-кетликда гол уришди.

Учрашув охирида Батшуайи яна бир гол киритиб, ҳисобни 5:1 га етказди. Бироқ Хазри бир гол уриб, ҳисобни бироз қисқартирди.

Бельгия — Тунис 5:2 (3:1, 2:1)

Голлар: 1:0 — 6, пенальти Азар, 2:0 — 16 Лукаку, 2:1 — 18 Бронн, 3:1 — 45 Лукаку, 4:1 — 51 Азар, 5:1 — 90 Батшуайи, 5:2 — 90 Хазри.

Бельгия — Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско, Витцель, Азар (Батшуайи, 68), Мертенс (Тилеманс, 86), Лукаку (Феллайни, 59).

Тунис — Бин Мустафо, Бин Юсуф (Беналуан, 41), Маалул, Бронн (Наггез, 24), Мерья, Кауи, Скири, Хазри, Сасси (Слити, 59), Бадри, Бин Юсуф.

Огоҳлантириш: Сасси (14).