«Тошкент сени яхши кўради» онлайн платформаси пойтахтни ободонлаштириш бўйича ғоялар излаш ва Тошкент аҳолисининг таклифларини йиғиш мақсадида иш бошлади. Таклифлар 31 августга қадар қабул қилинади, дея «Газета.uz"га хабар берди КБ Стрелка расмийлари.

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар аҳолисини пойтахтни ўзгартиришда қатнашишга чақирди:

«Мен сизлар Тошкентнинг ўзгаришида ҳаммуаллиф бўлишга чақираман ва шаҳарда сизга айнан нима етишмаётганини айтишингизни истайман.Сизга қандай боғ керак ва сиз у ерда нима қилишни истайсиз? Қандай бекатда транспорт кутишни хоҳлайсиз? Шаҳарнинг кўчалари ва шоҳкўчалари қандай бўлиши керак? Автотураргоҳларни нима қилиш керак? Сиз фикрингизни билдиринг, Тошкент тинглайди».

«Тошкент сени яхши кўради» платформасида истовчилар ўз ғояларини билдиришлари ёки аниқ манзилдаги муаммони билдиришлари мумкин. Шаҳарликларнинг катта қисмини муҳокамага жалб этиш учун ёққан таклифларга овоз бериш, изоҳ ёзиш ва уларни ижтимоий тармоқ орқали улашиш мумкин. Онлайн муҳокама оффлайн краудсорсинг билан тўлдирилади: тошкентликлар учун «Стрелка» институти ташкиллаштирадиган учрашувларда шаҳар лойиҳаси бўйича баҳслар ўтказилади ва ғоялар йиғиш давом этади.

Муҳокамаларнинг фаол босқичи якунлангандан сўнг, краудсорсинг платформаси шаҳарда ахборот базаси ва лойиҳаларнинг ўзига хос кутубхонаси сифатида фаолият юритишда давом этади.

Краудсорсингнинг вазифаси — шаҳар атроф-муҳитини ривожлантиришда керакли қарорга келиш учун ғояларни йиғиш, шаҳарликларнинг таклиф ва тажрибаларини ўрганишдир. Ушбу восита ёрдамида аҳолининг шаҳарни янада ривожланишига таъсир ўтказишлари, муқобил таклифларни билдириш ва ўз ташаббусларини амалга ошириш имконияти мавжуд.

Краудсорсинг локал бизнес вакилларига одамларга керак бўлган нарсаларни ва хизматларнинг талабларини тушуниш имконини беради. КБ Стрелка томонидан билдирилган фикрга кўра, муҳокама қилинаётган лойиҳалар чуқур ўйлана бошлайди, бу эса шаҳар қурилишидан келишмовчиликлардан қочиш имконини беради ва барча манфаатдорларнинг лойиҳага бўлган ишончини оширади.

Россияда краудсорсинг бир неча йиллардан бери кенг миқёсдаги лойиҳаларни қўллаб келяпти. 2013 йилда КБ Стрелка мутахассислари «Москва нима хоҳлайди?» номли краудсорсинг платформасини чиқаришган эди. 2017 йилда Россиянинг кўплаб шаҳарларини ривожлантириш дастури доирасида айнан шу платформа уч ойда 225 шаҳардан 15 минг таклиф йиққан эди.

Тошкент шаҳрининг атроф-муҳитини яхшилаш бўйича лойиҳанинг асосий ҳудуди Амир Темур шоҳкўчаси бўлади. Бу ерда транспорт чизмаси оптималлаштирилади, велосипед йўли пайдо бўлади, хавфсиз пиёдалар йўлаги ва махсус автотураргоҳлар қурилади. Табиий қулайликни яратиш учун қўшимча равишда 400 та дарахт экилади, кўчаларда ва бир қатор чорраҳаларда перголлар пайдо бўлади, жамоат транспорти учун қулай бекат, кафеларнинг ёзги террасаси ташкил этилади. Лойиҳа йил охирига қадар амалга татбиқ этилади.