Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

Кечаги куннинг сўнгги ўйинида Эрон терма жамоаси Испанияга ютқазиб қўйди.

Кучли терма жамоаларга қарши қандай ўйин кўрсатиш зарурлигини яхши билган Эрон Испанияга жиддий муаммо келтириб чиқарди. Натижада 1-таймда пиренейликлар форслар дарвозасига йўл топа олмади.
2-бўлимнинг 54-дақиқасида Диего Коста учрашувда ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳужумга зўр берган эронликлар бирин-кетин ҳужумлар уюштиришди. Ҳатто бир вазиятда ҳисобни тенглаштиришди ҳам. Аммо ҳакамлар оффсайд бўлганини қайд этишди.

Эрон плей-оффга чиқиши учун охирги турда Португалияни мағлуб этиши керак бўлади.

Эрон — Испания 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 — 54 Диего Коста.

Эрон — Бейранванд, Пуралиганжи, Ҳуссайни, Резаян, Ҳажсафий (Муҳаммади, 69), Иззатуллаҳи, Иброҳими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Жаҳонбахш, 74), Азмун, Тареми.

Испания — Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Диего Коста (Родриго, 89).

Огоҳлантиришлар: Амири (79), Иброҳими (90).