Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари бугун ҳам давом этди. Марокаш устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонган Португалия гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Криштиану Роналду томонидан киритилган гол ушбу ўйинда ягона бўлиб қолди ва Португалияга Марокаш устидан ғалабани тортиқ этди.

Баҳс охирида африкаликлар ҳам бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирган бўлишига қарамай, уларга ҳисобни тенглаштириш насиб этмади ва Марокаш плей-оффдан расман маҳрум бўлди.

Биринчи ўйинда 3 та гол урган Криштиану Роналду россиялик Черишевдан ўтиб кетди ва тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланди.

Португалия — Марокаш 1:0 (1:0, 0:0)

Португалия — Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью, Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва, Жоау Мариу, Роналду.

Марокаш — Муҳаммади, да Кошта, Бенатия, Ҳакимий, Дирар, Белҳанда, Буссуфа, Зиеш, Аҳмадий, Амрабат, Бутаиб.

Огоҳлантиришлар: Бенатия (40), Адриен Силва (90).

Шунингдек, кеча Россия терма жамоаси Мисрни мағлуб этиб, плей-офф масаласини деярли ҳал қилди.

Россия — Египет 3:1 (0:0, 3:1)

Голлар: 1:0 — 47, автогол — Фатҳи, 2:0 — 59 Черишев, 3:0 — 62 Дзюба, 3:1 — 73, пенальти Салоҳ.

Россия — Акинфеев, Фернандес, Кутепов, Игнашевич, Жирков (Кудряшов, 86), Газинский, Зобнин, Самедов, Головин, Черишев (Кузяев, 74), Дзюба (Смолов, 79).

Миср — Шанавий, Фатҳи, Габр, Хегази, Абдул Шафий, Эл Ненни (Уарда, 64), Ҳамид, Салоҳ, Саид, Трезеге (Собҳи, 68), Муҳсин (Кахраба, 82).

Огоҳлантиришлар: Трезеге (57), Смолов (84).