Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

Бугун Уругвай терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Жанубий америкаликларнинг бу ғалабаси натижасида Россиянинг ҳам мундиал нимчорак финалида ўйнаши аниқ бўлди. Бу ҳодиса мамлакат тарихида илк бор юз берди.

Баҳснинг 23-дақиқасида Уругвайнинг бош юлдузи Суарес томонидан киритилган гол ўйинда ягона бўлиб қолди. Қолган вақт давомида қилинган ҳужумлардан самара бўлмади.

Уругвай — Саудия Арабистони 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 — 23 Суарес.

Уругвай — Муслера, Варела, Хименес, Годин, Касерес, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес. Саудия Арабистони — Овайс, Брейк, Ҳаусауи, Булайхи, Шаҳраний, Жассим (Могауи, 44), Отайф, Бахебри (Канно, 75), Фараж, Доссари, Муваллад (Сахлауи, 78).