Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида Фавқулодда вазиятларда бошқарув Марказининг хабари эълон қилинди.

Унга кўра, 19−21 июнь кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд.

Хабарномада тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли ҳушёрликка чорланган ҳолда зарурий эҳтиёт чораларини кўришга ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг (+99871) 147−10−50 «Тезкор рақам"ига мурожаат этиш сўралган.