Олий Мажлиснинг юқори палатаси — Сенат шу кунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги жойлашган бинога кўчмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» манбаси хабар берди.

Қайд қилинишича, эндиликда Парламент юқори палатаси Ислом Каримов кўчасидаги 9-уйга жойлашади. Ташқи ишлар вазирлиги эса Халқ банкининг бош офисига кўчади.

Халқ банки манбаси берган хабарга кўра, банк аллақачон шаҳар марказидаги бинони бўшатиб берган. Эндиликда банкнинг бош офиси Чилонзор кўчасидаги (омма тилида Чилонзор савдо маркази («Торговый центр») номи билан машҳур) ўзининг эски офисига қайтган.