Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи давом этмоқда. Англия терма жамоаси қийин кечган учрашувда ғалабани ўзи томонга оғдириб олди.

Биринчи таймданоқ Англия терма жамоаси ташаббусга эга бўлди ва бу нарса тез орада таблода акс этди — 11-дақиқада Ҳарри Кейн ҳисобни очди.

Мазкур голдан кейин ҳам инглизларда яна бир қатор қулай вазиятлар юзага келганига қарамай, улар имкониятлардан фойдалана олмадилар.

35-дақиқага кели Англия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланда ва Сасси уни аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида айтарли хавфли вазиятлар юзага келмади. Кейинчалик уюштирилган кўплаб ҳужумлардан самара бўлмади.
Учрашув шу ҳисобда якунланадигандек бўлиб турган бир вазиятда яна Кейн катта саҳнага чиқди ва африкаликлардан ғалабани суғуриб олди.

Тунис — Англия 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 — 11 Кейн, 1:1 — 35, пенальти Сасси, 1:2 — 90 Кейн.

Тунис — Ассен (Бин Мустафо, 15), Бронн, Бин Юссуф, Мерья, Маалуль, Скири, Бин Юссуф, Сасси, Бадри, Слити (Бин Амор, 74), Ҳазри (Халифа, 85).

Англия — Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Ҳендерсон, Триппьер, Янг, Лингард (Дайер, 90), Алли (Лофтус-Чик, 80), Стерлинг (Рэшфорд, 68), Кейн.

Огоҳлантириш: Уокер (33).