Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари май ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга ошиб, квадрат метри учун 605 дан 620 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Апрель якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи ўзгаришсиз — 655 ш. б. қолган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3 фоизга қимматлаб, 598 ш. б. га кўтарилди.
Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 608 ш. б. (+3 фоиз), икки хонали — 612 (+3 фоиз), уч хонали — 624 (ўзгаришсиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 620 (+2 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.