Мазкур баҳс асосан европаликларнинг устунлиги остида ўтди. Улар биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо юзага келган имкониятлардан шведлар унумли фойдалана олишмади.

64-дақиқада Ким Мин У ўз жарима майдончасида Классонни йиқитди. Дастлаб ҳакам бу вазиятда пенальти белгилашга жазм этмади. Бироқ такрорий лавҳани кўргач, фикрини ўзгартирди. Гранквист 11 метрли жаримадан аниқ фойдаланиб, ҳисобни очди.

Ўйин охирига қадар икки томон ҳам ҳарчанд уринмасин, вазиятни ўнглашнинг имкони бўлмади ва Швеция уч очкони қўлга киритди.

Швеция — Жанубий Корея 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 — 65, пенальти Гранквист.

Швеция — Ольсен, Янссон, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Экдаль (Хильемарк, 71), Ларссон (Свенссон, 81), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 77).

Южная Корея — Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Пак Чжу Хо (Ким Мин У, 28), Ли Ен, Чжан Хен Су, Ки Сон Ен, Ку Чжа Чхоль (Ли Сын У, 72), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Хын Мин, Ким Син Ук (Чжон У Ен, 66).

Огоҳлантиришлар: Ким Син Ук (12), Хван Хи Чхан (55), Классон (61).