Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи давом этмоқда. Бугун «D» гуруҳидан ўрин олган Хорватия ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Учрашув олдидан кўпчилик экспертлар Хорватиянинг устунлигини тахмин қилгандилар ва бу амалда ўз аксини топди.

Ўйин бошиданоқ европаликлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилдилар ва бу ўз натижасини кўрсатди. Кетма-кет қилинган ҳужумлардан сўнг нигериялик Этебо тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.


Иккинчи бўлимда ҳам хорватлар ташаббусга эга бўлишди. Модричнинг тўп оширишидан сўнг африкалик ҳимоячи ўз жарима майдончасида қўли билан ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиб, пенальти белгилади. Жарима зарбасини Модрич маҳорат билан амалга оширди ва ўйинда якуний ҳисоб 2:0 бўлишини таъминлади.

Хорватия — Нигерия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 — 32, автогол Этебо, 2:0 — 71, пенальти Модрич.

Хорватия — Субашич, Врсалько, Ловрен, Вида, Стринич, Ракитич, Модрич, Перишич, Крамарич (Брозович, 60), Ребич (Ковачич, 78), Манджукич (Пьяца, 86).

Нигерия — Узохо, Шеху, Трост-Эконг, Балогун, Идову, Ндиди, Этебо, Ивоби (Муса, 62), Оби Микел (Нванкво, 88), Мозес, Игало (Ихеаначо, 73).

Огоҳлантиришлар: Ракитич (30), Трост-Эконг (70), Брозович (89).

Видео