Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида илк сенсация юз берди — амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси Мексикага мағлуб бўлди.

Бутун ўйин давомида Германиянинг устунлиги сезилиб турди. Немислар қанотлардан ҳам, марказдан ҳам тинимсиз ҳужум уюштирган бўлишига қарамай, якунда ҳатто дуранг натижага ҳам эриша олмадилар.

Ўйиннинг 35-дақиқасида Лосано қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Бироқ кўпчилик германияликларнинг вазиятни ўнглашига ишонганди. Амалда эса бунинг акси бўлди.

Таъкидлаш ўринли, Мексика дарвозабони Очоа ажойиб ўйин кўрсатди. Бир неча бор хавфли зарбаларни қайтариб, жамоасининг ғалабасига салмоқли ҳисса қўшди.
Олдинда яна иккита ўйин борлигини инобатга олсак, Германияда вазиятни ўнглаш имкони бор.

Германия — Мексика 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 — 35 Лосано.

Германия — Нойер, Киммих, Боатенг, Ҳуммельс, Платтенхардт (Гомес, 79), Хедира (Ройс, 60), Кроос, Мюллер, Ўзил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86).

Мексика — Очоа, Сальседо, Айяла, Морено, Гальярдо, Эррера, Гуардадо (Маркес, 74), Лайюн, Вела (Альварес, 58), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Хуммельс (84), Эррера (90).