Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионати баҳслари доирасидаги Перу — Дания ўйинида европаликлар устун келди.

Учрашувнинг биринчи таймида перуликларда ҳисобни очиш имкони бўлганди. Мундиалда иккинчи марта видеотакрор ёрдамида пенальти белгиланди. Бироқ Кристиан Куэва 11 метрлик зарбани голга айлантира олмади.


Иккинчи бўлимида Поульсен томонидан киритилган гол учрашувда ягона бўлиб қолди.

Перу — Дания 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 — 59 Поульсен.

Перу — Гальесе, Родригес, Трауко, Адвинкула, Рамос, Флорес (Герреро, 62), Тапия (Акино, 87), Каррильо, Куэва, Фарфан (Руидиас, 85), Йотун.

Дания — Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен (Йоргенсен, 81), Квист (Шене, 36), Дилэйни, Эриксен, Систо (Брэйтуэйт, 67), Йоргенсен, Поульсен.

Огоҳлантиришлар: Тапия (38), Дилэйни (86), Поульсен (90).