12 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон масжидларида Рамазон ҳайити муносабати билан байрам намози ўқилди.

Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Ҳайит намозидан аввалги амру-маъруфларда Рамазон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, бу кунни яхши кайфиятда ўтказиш, барча кин-адоватларни унутиш лозимлиги таъкидланди.

«Газета.uz» таҳририяти номидан юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.