Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили истеъфога чиқаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости. Унинг сўзларига кўра, собиқ амалдор ҳамкасблари билан келишмовчиликлар сабаб бу қарорга келган.

«Мен жамоанинг кайфиятини билиб турибман ва менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай раҳбар қабул қиладиган қарорга келдим», — деди Георгий Квирикашвили брифингда.

Грузия конституциясига кўра, бош вазирнинг истеъфога чиқиши ортидан ҳукумат тарқатиб юборилади. Шундан сўнг етти кунлик муддат ичида парламентга тасдиқлаш учун янги ҳукумат раҳбарлигига номзодни тақдим этиши керак ва у парламентнинг кўпчилик овози билан лавозимга тайинланади.

Георгий Квирикашвилининг айтишича, бундан олдин парламент ва ҳукумат раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказилиб, унда яқинда сиёсатга қайтган, «Грузинская мечта» партиясининг асосчиси ва раҳбари Бидзина Иванишвили ҳам қатнашган. Квирикашвили охирги бир неча ойлар ичида бир неча фундаментал масалалар кўтарилганини ва уларни ҳал қилишда Иванишвили билан позициялар якдиллиги кузатилмаганини таъкидлади.

«Бу нормал жараён. Мен ҳеч қачон баҳс-мунозаралардан қочмайман. Бугун шундай кун келдики, партия раҳбари ўзининг қарашларидан келиб чиққан ҳолда жамоани шакллантириши керак», — деди эндиликда собиққа айланган вазир.

31 май куни Тбилисида «адолатни тиклаш» ва бош вазирни истеъфосини талаб қилинган ҳолда ўтказилаётган кенг миқёсдаги норозилик намойишларидан сўнг ҳукумат истеъфоси муҳокама қилина бошлаганди. Намойиш ташкилотчиси 16 ёшли ўғлидан ажралиб қолган Заза Саралидзе бўлди.

Мазкур қотиллик Грузияда охирги йиллардаги энг кўп муҳокама қилинган жиноий иш бўлди. Орадан ярим йил ўтгач суд Дадунашвилини ўлдирган ўсмирни 10 йилу олти ойга озодликдан маҳрум этди. Иккинчини эса Саралидзени ўлдиришга урингани учун 9 йилу тўққиз ойга ҳукм қилди. Саралидзени ким ўлдиргани ҳақидаги савол эса жавобсиз қолди.

Норозиликлар ортидан Грузия бош прокурори Ираклий Шотадзе истеъфога чиқди. Шундан сўнг намойишчилар Адлия ва Ички ишлар вазирликлари ҳам бутун ҳукуматнинг истеъфосини талаб қила бошлашди.