13 июнь куни 18:00 дан 20:00 гача Тошкентдаги Минор масжиди ва шу номдаги қабристон атрофидаги кўчалар автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда ИИББ сайтида хабар қилинди.

Қуйидаги кўчалар вақтинча ёпилади:

  • Шароф Рашидов кўчаси Хуршид кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача;
  • Кичик ҳалқа йўли Шароф Рашидов кўчасидан Лабзак кўчасигача;
  • Лабзак кўчаси Нурафшон кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача қисми.

Бошқарма вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўради.