Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12−13 июнь кунлари амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар ҳамда шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига сафар қилди.

Президентнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона сафари якунланди ва у Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, президент Мирзиёев Фарғонанинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечириш билан бирга Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.