Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган ФИФА конгрессининг мажлисида чиқиш қилди. Бу ҳақда sports.ru сайти хабар берди.

«Футболга ошно бўлганлар барча инсонлар учун ажойиб лаҳзалар бўлган ушбу форумга бир неча соатлар қолди. Биз бунга катта бир жамоа бўлиб ҳозирлик кўрдик. Ушбу футбол фестивалига тайёргарлик кўриш барча футбол оиласи кўмагида амалга ошади.

Инфантино ФИФАнинг энг қийин дамларида бошқариб келмоқда. Аммо унга принциплари, Россияга нисбатан адолатли ва ижобий муносабати учун ташаккур билдирмоқчиман.

Бу ерга йиғилган ФИФА аъзолари жаҳон футболининг энг муҳим шахслари.

Спорт сиёсатга алоқадор эмас. Жаҳон чемпионати Россияга келадиган барча учун қулай ва ижобий таассурот қолдиради. Одамлар бизнинг ажойиб маданиятимизни тушуна олишларини ва яна қайтишни исташларини хоҳлаймиз", — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, эртага Россия — Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланади.