«Реал"нинг собиқ бош мураббийи, Франция терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Зинедин Зидан ҳозирча терма жамоани бошқариш нияти йўқлигини билдирди, дея хабар берди sports.ru.

«Ҳозир энг муҳими Франция терма жамоасини жаҳон чемпионатида қўллаб-қувватлашдир. Мен миллий терма жамоани бошқариш ҳақида ҳали ўйлаганимча йўқ.

Айни пайтда дам олиш ва ўзимга келиб олиш учун танаффус олдим. Франция термаси учун мухлислик қиламан. Жамоа иккинчи бор жаҳон чемпиони номини қўлга киритишини истайман", — деди Зидан.

Ҳозирги кунда Франция терма жамоасини Зиданнинг 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлган жамоадаги собиқ шериги Дидье Дешам бошқариб келмоқда.

Франция футбол федерациясининг президенти Ноэль Ле Гре Зиданнинг терма жамоа бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлигини инкор қилгани йўқ. Фақат бу иш 2020 йилдан олдин содир бўлмайди. Айнан ўша пайтга бориб Дешамнинг шартномаси якунланади.