Ўзбекистон президенти 11 июнь куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь (жума) кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни — 15−17 июнь кунлари куни мамлакатда байрам сифатида кенг нишонлансин, дейилади ҳужжатда.