Тўлқинжон Тулянович Дадабоев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

9 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур ташкилий масала кўриб чиқилди.

Тўлқинжон Дадабоев 1965 йил Наманган вилоятида туғилган. Бугунги кунга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Гулистон маъмуриятига 2016 йил октябрдан Шерзод Исматуллаев раҳбарлик қилиб келаётган эди.