Газета.уз ва Зира.уз саҳифалари Рамазон Ҳайит байрамида дастурхонга тайёрланиладиган таомлар жамланмасини тавсия қилади.

«Мужской каприз» салати

Деярли барча ресторанларда ҳам, уйда ҳам севиб истеъмол қилинадиган бу салат бир неча хил гўшт маҳсулотларидан, пишлоқ ва маёнездан тайёрланилади. Бу салат янада мазалироқ чиқиши учун эса, унга уйда тайёрланилган маёнездан солишингизни тавсия қиламиз.

«Регистон» салати

Ёрқин рангли ва чиройли кўринишга эга бўлган бу«Регистон» салати байрам дастурхонингизни безаши аниқ. Бозорларда бақлажон ва қовоқчалар ғарқ пишган вақтда, улардан тўйиб истеъмол қилишга шошилинг.

Қўй гўшти ва картошкалардан таом

Бу испанча таомни Ўзбекистон шароитида ҳам тайёрлаш жуда осон бўлиб, умуман қийинчилик туғдирмайди. Қўй сони газ печида янги картошка ва зираворлар билан тобида пишириб олинади.Эркакаларимизга бу таом ёқиш шубҳасиз!

Самарқандча палов

Ҳеч қайси байрам ўзимизнинг милли таомимиз — паловхонтўрасиз ўтмайди. Бугун сизларга паловнинг самарқандча усулда пишириладиган рецептини тақдим этамиз. Агар ҳали пишириб кўрмаган бўлсангиз, унда ҳозир бунинг айни фурсати.

Гулхоним

Хоним мазали ва тўйимли овқат бўлиб, лекин базму гапларда уни тортиш бирозгина ноқулайдир. Лекин бугунги биз тайёрлаган гулхоним дастурхонга фақатгина кўрк бағишлайди десак адашмаган бўламиз. Гулхоним хамири ва асоси худди ўрама хонимдек бўлиб, фақат ташқи кўриниши билангина бир-биридан фарқ қилади.

Қатламали хамирдан сомсалар

Бугун сизларга энг мазали миллий пишириғимиз бўлган — сомсалар рецептини тақдим этамиз. Ҳозирда дўкону бозорларда барча ярим маҳсулотларгача тайёр бўлиб, уларни уйда тайёрлашингизга ҳеч ҳожат қолмаган. Лекин уйда, ўз қўлларингиз билан пиширилган таомга ҳеч нарса тенг келмайди.

Чак-чак

Чак-чак кўп масаллиқларни талаб қилмайдиган, аммо жуда мазали егулик! Бу ширинлигимизни таъбингизга қараб ҳар хил ёнғоқлар, мак ёки қуритилган мевалар билан ҳам безатишингиз мумкин. Айтганча, чак-чаклар буралиб чиқиши учун, қовураётганда тез-тез човлида аралаштириб туришни унутманг.

Пахлава

Кўпчилигимизнинг севимли ширинлигимиз саналмиш пахлава пишириғини тайёрлаш сиз ўйлаганчалик қийин иш эмас. Фақатгина бизнинг кўрсатмаларга амал қилсангиз бўлгани.

Пахлавани ҳамма турлича тайёрлайди. Бизлар бугун сизларга ўзимизнинг ишончли ва севимли бўлишга айланган рецептимиз асосида пишириб кўрсатамиз.

Бунданда кўпроқ мазали рецептлар Zira.uz саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги телеграм канал: t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят рақами: (+99899) 837−15−15