Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги десантчилари парашют билан Тўябўғиз сув омборига («Тошкент денгизи») сакрашни амалга оширди, дея хабар қилди вазирлик «Газета.uz"га.

Ҳарбий хизматчилар аввалига Тошкент ҳарбий округи Десант тайёргарлиги маркази базасида бир неча ҳафта тайёргарликдан ўтишди.

Сакрашлар МИ-8 вертолётидан 400 метр баландликда амалга оширилди. Десантчилар сувга «қўнгани"дан сўнг парашютлардан халос бўлиб, қирғоққача 200−300 метр масофа сузиб боришди.

Фото

Видео