Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори била 6 июндан 11 туманнинг 10 таси ҳокимлари лавозимидан озод қилинди ва ҳоким вазифасини бажарувчи этиб қайта ишга олинди. Бу ҳақда пойтахт маъмуридан «Газета.uz"га хабар қилинди.Фақатгина 2017 йил декабрида ҳоким в. б. этиб тайинланган Шайхонтоҳур тумани раҳбари Баҳодир Ғойибназаров ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзмади.

1 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент бўйлаб сафар уюштирганидан сўнг пойтахт ва туманлар маъмуриятлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда шаҳарни ривожлантириш ва ободонлаштиришдаги камчиликлар айтилди.

6 июнь куни пойтахт ҳокимиятида бўлиб ўтган йиғилишда эса ҳокимиятлар бюрократик институт эмас, балки халқ билан очиқ мулоқот қиладиган ва унинг манфаатларига хизмат қиладиган муассасалар бўлиши лозимлиги таъкидланди.