19−23 июнь кунлари мактабларнинг 10−11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия бўйича Мирзо Улуғбек номидаги биринчи халқаро олимпиада ўтказилади, дея хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Иштирокчи давлатлардан олти нафардан (физикадан уч, астрономиядан уч нафардан) иштирокчининг қатнашиши режалаштирилган. Олимпиада икки босқичда ўтказилади — назарий ва экспериментал.

Ҳакамлар ҳайъати МДҲ давлатлари ўқитувчи-профессор жамоалари ва ўзбекистонлик олимлардан таркиб топади.

Ўзбекистонлик олимпиада ғолиблари мамлакатдаги олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.

Мазкур халқаро олимпиадани ҳар икки йилда ўтказиш режалаштирилган.