Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида «Қорадори-2018» тадбири доирасида Афғонистон фуқароси 44 кг 668 г опийни сотишга уринган вақтда қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, гиёҳвандлик моддаси иккита полиэтилен халтада бўлган.

Эслатиб ўтамиз, мартда Термиз туманида Афғонистон фуқароси 20 кг 342 г афюнни сотаётганда ушланган эди. Яқин кунларда эса Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 15 кг героин ва 52 кг кўкнор олиб қўйилгани хабар қилинди.