Полковник Тоҳир Тўлқинович Арипов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар берди ИИВ сайти.

Тоҳир Арипов аввал ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.