«Реал Мадрид» футбол клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда мураббий пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

45 ёшли мутахассис Мадрид жамоасига 2015/16 мавсумда раҳбарлик қилиб, кетма-кет уч маротаба Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

«Мен келгуси мавсумдан бошлаб „Реал“ мураббийи сифатида ишлашни давом эттирмасликка қарор қилдим. Мен учун ва барча учун, ўйлайманки, ўзгаришлар вақти келди. Бу қарорга келишга келиш осон бўлмади», — деди у.

«Бу менинг қарорим, — дея давом эттирди у. — Бу ғалати вазият, бироқ жамоа ғалабаларни давом эттириши учун ўзгариши, бошқача ишлаш услубига ўтиши керак ва шунинг учун мен мазкур қарорга келдим», — деди у.

«Реал» Зайниддин Зидан бошчилигида Испания чемпионлиги, мамлакат Сепуркубоги, иккита УЕФА Суперкубогини қўлга киритиб, икки карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Қироллик клуби Зайниддин Зидан билан жами тўққиз мукофотни қўлга киритди.