Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев ва Япониянинг Тошкентдаги элчиси Нобуаки Ито 30 май куни «Ўзбекистон йўл инфратузилмаси техник салоҳиятини оширишда кўмаклашиш» лойиҳаси бўйича ҳужжатга имзо чекди.

Япония ҳукуматининг 800 млн япон иенаси (7,3 млн АҚШ доллари) миқдоридаги беғараз ёрдам лойиҳаси Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ туманлари йўлларини таъмирлаш учун Япониянинг илғор корхоналари йўл техникаларини етказиб беришни кўзда тутади.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг инфратузилмавий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши лозим, дейилади Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси хабарида.