Шерзод Тожиддинович Қудратхўжаев янги ташкил этилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори лавозимига тайинланди. Бош вазир Абдулла Арипов шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Шерзод Қудратхўжаев (1974 й. т.) — сиёсат фанлари номзоди, доцент. 2008 йилдан Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети интернет журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасига раҳбарлик қилиб, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида дарс ўтган. У 2017 йил апрелдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Халқаро пресс-клуб раҳбарлигини сақлаб қолади.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 майдаги қарори билан ташкил этилган.

Янги университет очилиши муносабати билан ЎзМУ журналистика факультети ва ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетига талабаларни қабул қилиш тугатилади. Ушбу факультетларда таҳсил олаётган талабалар ўз ОТМларида ўқишни тамомлайди.